«талабалар турар жойи» тегли мақолалар


Ётоқхона учун онлайн ариза жавоби чиқмаган талабалар нима қилиши керак?
5 сентябрь 2023, 10:11

Ётоқхона учун онлайн ариза жавоби чиқмаган талабалар нима қилиши керак?

Ётоқхонага жойлашиш учун онлайн ариза топширган ОТМларнинг айрим 1-курс талабалари унинг жавобини ҳануз кутишмоқда. Олий таълим вазирлиги вакили ижтимоий ҳимояга муҳтож контенгент тўлиқ қамраб олиниши учун жараён яна 1−2 кун давом этишини, сўнгра бошқаларнинг аризалари кўриб чиқилишини билдирди.

Фото: Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланди
4 сентябрь 2023, 13:22

Фото: Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланди

Ўзбекистондаги барча мактаблар ва олий таълим муассасаларида ўқиш бошланди. 4 сентябрь тонгида Тошкент кўчалари янада гавжумлашди, тирбандликлар кўпайиб, жамоат транспортлари йўловчиларга тўлди, мактабларда биринчи қўнғироқ чалинди, талабалар эса дарсга отланишди. «Газета.uz» фоторепортажи.

Қўлланма: Талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун онлайн ариза топшириш
24 август 2023, 18:10

Қўлланма: Талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун онлайн ариза топшириш

Ўзбекистонда 2024 йилдан давлат олий таълим муассасаларининг барча курс талабалари ётоқхонага жойлашиш учун онлайн ариза топшириши мумкин бўлади. Ҳозирча бундай имконият фақат 1-курс талабаларида бор. «Газета.uz» улар учун Ягона портал орқали ариза топшириш йўриқномасини тайёрлади.

Талабаларни Tashkent Index ҳудудидаги 10 минг ўринли бинога жойлаштириш таклиф қилинди
9 сентябрь 2022, 21:09 1

Талабаларни Tashkent Index ҳудудидаги 10 минг ўринли бинога жойлаштириш таклиф қилинди

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Tashkent Index мажмуаси ҳудудида бўш турган 10 минг ўринли бинони бир ҳафта муддатда хусусий шерикчилик асосида ТТЖга айлантиришга кўрсатма берди.

«Тадбиркорлар бизга манфаати йўқ дейишди» — Олий таълим вазири хусусий шерикликда ётоқхоналар қуриш оқсагани ҳақида
9 сентябрь 2022, 17:59

«Тадбиркорлар бизга манфаати йўқ дейишди» — Олий таълим вазири хусусий шерикликда ётоқхоналар қуриш оқсагани ҳақида

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов давлат-хусусий шерикликда ётоқхоналар қуриш нима сабабдан оқсагани ҳақида гапирди. Вазир тадбиркорлар ётоқхона қуришдан манфаат йўқлигини ва қурмасликларини айтганини қайд этди. Ҳозир эса талаблар ўзгариб, ётоқхоналар қурилаётганини таъкидлади.

Талабаларни ётоқхона билан таъминлаш 41 фоизга етказилди — Олий таълим вазирлиги
8 июн 2022, 18:26

Талабаларни ётоқхона билан таъминлаш 41 фоизга етказилди — Олий таълим вазирлиги

Олий таълим вазирлиги талабаларнинг қарийб 41 фоизи ётоқхона билан таъминланганини маълум қилди. 2020 йилда бу кўрсаткич 28 фоизни ташкил қилган. 2 қаватли каравотлар, турар жойларни оптималлаштириш, янги ётоқхоналар ҳисобига ўринлар сони кўпайтирилди.

Бир ойда талабалар турар жойи масаласида ўзгариш қилмаган ҳоким ва ОТМ ректори ишдан олинади — президент
5 март 2022, 09:31 1

Бир ойда талабалар турар жойи масаласида ўзгариш қилмаган ҳоким ва ОТМ ректори ишдан олинади — президент

Президент Андижон, Самарқанд ва Тошкент шаҳридан ташқари бошқа ҳудудларда талабалар учун ётоқхона қуриш ишлари бошланмаганини танқид қилди. Қолаверса, ижарада турувчи талабаларга субсидия бериш учун ректорларга ўтган 2 ойда 24 млрд сўм берилгани, бироқ, атиги 5 млрд сўм ишлатилгани айтилди. «Бир ой ичида ўзгариш қилмаган ҳудуд раҳбари ва олийгоҳ ректори ишдан олинади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистонда нечта талабалар ётоқхонаси борлиги маълум қилинди
6 октябр 2021, 20:34

Ўзбекистонда нечта талабалар ётоқхонаси борлиги маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2020−2021 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган ОТМлар сони ҳақдаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда ОТМлар сони 127 тага етган, уларнинг 88 тасида талабалар учун ётоқхоналар мавжуд.

Талабаларга тадбиркорлар томонидан турар жойлар қурилади
10 сентябрь 2021, 11:58

Талабаларга тадбиркорлар томонидан турар жойлар қурилади

Ҳукумат қарори билан талабалар учун давлат-хусусий шериклик асосида турар жойлар қурилади. Бунинг учун вилоят ҳокимлари томонидан 0,5 гектаргача ер жойлардан ажратилади. Республика бўйлаб жами 228 та талабалар турар жойлари (400 ўринли) барпо этилади.

Хусусий ОТМларга 500 та грант берилади, ётоқхоналар учун ерлар аукцион орқали ажратилади
16 июн 2021, 22:24

Хусусий ОТМларга 500 та грант берилади, ётоқхоналар учун ерлар аукцион орқали ажратилади

Навбатдаги ўқув йилида давлат хусусий ОТМларга 22 йўналиш бўйича 500 та грант ўринлари ажратади. ОТМларга ҳужжат топшириш жараёни беш кун ичида бошланади. Президент талабаларни турар жойлар билан таъминлаш ишлари доирасида бюджетдан 50 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Ётоқхона ва хостеллар қуриладиган ер майдонлари аукцион орқали тақдим этилади.

1 майдан талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади
13 апрель 2021, 18:10 1

1 майдан талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади

Президент бошчилигида ўтаётган видеоселекторда 1 майдан талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилиши таъкидланди. Бунинг учун 100 млрд сўм ажратилади. «Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Ётоқхоналарда ўғил болалар ва қизларнинг битта қаватда яшаши жуда уятли» — олий таълим вазири
12 феврал 2021, 12:09 1

«Ётоқхоналарда ўғил болалар ва қизларнинг битта қаватда яшаши жуда уятли» — олий таълим вазири

Абдуқодир Тошқулов ОТМлар талабалар турар жойларида қизлар ва ўғил болаларнинг бир қаватда жойлаштирилганлигини танқид қилди. У бино битта бўлган тақдирда, иккита кириш ва чиқиш жойи қилиш мумкинлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев талабалар уйларини кўпайтириш бўйича топшириқ берди
28 январ 2021, 11:43

Шавкат Мирзиёев талабалар уйларини кўпайтириш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистондаги 129 та ОТМда 500 минг нафар талаба таҳсил олади, лекин улар етарлича ётоқхоналар билан таъминланмаган. Тошкентда 13 фоиз талабалар яшаш жойи билан қамраб олинган. Шавкат Мирзиёев талабалар турар жойлари сонини кўпайтиришни буюрди. «Битта хонада 4 киши бўлсин, плацкартага ўхшаб», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг